"Андижон"да иккита жой қолди
16 янв 15:55
Янгиликлар
"Андижон"да иккита жой қолди
Суперлига регламентининг 13.3 бандига кўра, Суперлига клуби 35-45 нафар футболчини мавсум қайдномасига киритиши талаб этилади. Бунда, клуб 22 нафаргача 2003 йил ва ундан олдин таваллуд топган футболчини қайдномага кирита олади. Мазкур лимитдан ташқари яна 2 нафар дарвозабонни 23 ва 24-ўйинчи (2002 ва ундан олдин туғилган) сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади.
Айни пайтда "Андижон"да 22 нафар 2003 йил ва ундан олдин туғилган футболчи бор. Демак, "бургутлар"да ёши катта футболчилар учун иккита жой қолди.
Бордию мавсум бошига қадар ёши катта футболчи клубни тарк этса, унинг ўрнига бошқа ёши катта футболчини қайдномага киритиши мумкин бўлади. Қуйидаги рўйхатга тожикистонлик ҳужумчи Шаҳром Самиевни қўшмадик, унинг яна бир йиллик шартномаси бор. Лекин футболчи клуб билан Туркияга бормади. Ундан ташқари ҳозир "Андижон"да 6 нафар хорижлик футболчи бор (Игорь Голбан Ўзбекистон фуқароси). Легионерлар лимити туфайли "Андижон" Самиевни барибир рўйхатдан ўтказа олмайди.
1.Элдор Адҳамов
2.Раҳимжон Давронов
3.Ислом Тўхтахўжаев
4.Игорь Голбан
5.Кристиан Новак
6.Неманья Чаласан
7.Абдураҳмон Комилов
8.Иброҳим Йўлдошев
9.Абдулвоҳид Ғуломов
10.Одил Абдумажидов
11.Сардорбек Азимов
12.Имеда Ашортиа
13.Жамшид Болтабоев
14.Дамир Темиров
15.Усмонали Исмоналиев
16.Ҳумоюнмирзо Иминов
17.Александре Андроникашвили
18.Дониёр Абдуманнопов
19.Муҳаммадкарим Тоиров
20.Драган Черан
21.Мартин Боаке
22.Пўлатхўжа Холдорхонов
23.
24.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар