UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  0 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  9 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5

"Андижон" "Бенфика" билан ҳамкорлик қилади Янгиликлар

"Андижон" "Бенфика" билан ҳамкорлик қилади

"Андижон" Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрининг "Бенфика" футбол клуби билан шартнома имзолаш арафасида турибди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.

"Шартномага кўра, "Бенфика"нинг инфратузилмаси, академиянинг иш услуби, ишлаш тартиби ўрганилиб келинади. Мураббийлар штаби ва ёш футболчиларимиз "Бенфика" академиясида бўлиб малака ошириб қайтиши кўзда тутилган. Шунингдек, португалиялик мураббийлар юртимизга ташриф буюриб, андижонлик ёш футболчиларга маҳорат дарслари ўтиши режалаштирилган.

Шартнома масалалари якунланиш босқичига етиб келган. Юртимизда жорий қилинган карантин тартиб қоидалари сабаб, Португалияга бориш имкони бўлмайди, карантин чекловлари юмшатилгандан сўнг жамоамиз раҳбарияти Португалия пойтахтига бориб, шартнома имзолаб қайтишади.

Шартнома тафсилотларини "Андижон" жамоамизнинг расмий саҳифаларида бериб борамиз!", деб ёзилади клуб хабарида.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика