"Андижон" "Шўртан"нинг уч нафар футболчиси билан шартнома тузди

Xayrulla Xoliqov
10 фев 2018, 09:22
Жорий мавсумни Про-лигада ўтказадиган "Андижон" ўз таркибини кучайтириш мақсадида астойдил ҳаракат қилмоқда.

Чунки жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган. Қашқадарёлик мухбиримиз Фахриддин Чориевнинг маълум қилишича, андижонликлар яқинда "Шўртан"нинг уч нафар футболчиси билан шартнома имзолашди.

Булар - Элдор Бойматов, Суннатилла Мамадалиев ҳамда Лазиз Убайдуллаев. Мухбиримизнинг айтишича, ҳар учала футболчи янги клуби билан бир йиллик келишувга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia