UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  1 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  17 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  69 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди Янгиликлар

“Андижон” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Бугун “Андижон” футбол клуби қароргоҳида жамоа аъзолари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов олиб борди. Йиғилишдан кўзланган мақсад клуб раҳбариятида юз берган ўзгаришни маълум қилиш эди. Бунгача клуб вице-прездиенти сифатида ишлаб келган Маъруфжон Абдисоломов ўз аризасига биноан истеъфога чиққани ўқиб эшиттирилди. Эндиликда ушбу лавозимда Жаҳонгир Мадихонов фаолият олиб борадиган бўлди. 2002 йилдан буён шаҳардаги “Наврўз” стадионида директор сифатида меҳнат қилиб келаётган Жаҳонгир Шавкатович илгари ҳам клубда бошқа лавозимда ишлаганди. Янги мавсумдан энди Мадихоновнинг ўзи клубни бошқарадиган бўлди.

Клуб қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда мураббийлардан Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва ўндан зиёд футболчилар ҳамда клуб ишчи ходимлари қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Йиғилишда клубнинг янги раҳбари сўз олиб, масъулиятли вазифани қабул қилиб олганини ва имкон қадар маҳаллий футболчиларга эътибор қаратган холда, жамоани энг аввало кучлилар сафига қайтаришни ҳамда раҳбарият, мухлислар томонидан бўлаётган ишончни оқлаш учун ишга жиддий ёндошишини билдириб ўтди.

Йиғилиш сўнггида раҳбарият ва мураббийлар ўзаро маслаҳатлашган ҳолда “Андижон”нинг навбатдаги йиғини 5 январь кунидан бошлаб ташкил этилиши маълум қилинди.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика