"Андижон" "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2015, 15:30
Қисқа танаффусдан сўнг бугундан "Андижон" жамоамиз ўз қароргоҳига йиғилиб машғулотларни бошлади.

Хабарингиз бор, чемпионатнинг сўнгги турини жамоамиз 20 ноябрь куни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади. Мазкур ўйинга "бургутлар" тайёргарликка киришдилар. Эслатиб ўтамиз, "Андижон" жамоаси ўтган турда "Динамо" билан дуранг ўйнаб, олий лигада қолиш вазифасини уддалишди. Энди жамоамиз чемпионлик масаласини ҳал қиладиган сўнгги турда "Пахтакор" билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: andijon-pfc.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›