“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ
26 сен 22:19
Янгиликлар
“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Андижон” – ОКМК баҳсининг 30-дақиқасида мезбонлар томонидан киритилган гол юзасидан ҳакамлар бригадаси ВАР орқали текширув ўтказди.
Мазкур эпизодда чизиқ ҳаками дастлаб офсайд эҳтимолини қайд этган бўлса-да, бош ҳакам ВАР хонасидан олинган кўрсатмаларни инобатга олиб вазиятни батафсил кўриб чиқди. Видео такрорий кўрсатмалар асосида ҳужум пайтида “Андижон” футболчиси офсайд чизиғидан тўлиқ чиқмаганлиги аниқланди. Шу боис бош ҳакамнинг якуний қарорига кўра, гол ҳисобга олинди.

Ушбу вазият бўйича championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ҳам ўз фикрини билдирди ва бу ҳолатда офсайд чизиғи тўғри тортилгани ва гол тўғри ҳисобланганини ёзиб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар