UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

"Андижон" нима учун Нукусга асосий таркиб футболчиларини олиб бормади?" Ёрқин Назаров иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Андижон" нима учун Нукусга асосий таркиб футболчиларини олиб бормади?" Ёрқин Назаров иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида қатнашди.





"Бугунги ўйиндан олдин асосий таркиб ўйинчиларимизга дам беришга қарор қилдик ва Нукусга кам ўйин амалиётига эга бўлаётган ёш футболчилар билан келдик. Уларга ҳам қачондир имконият беришимиз керак эди. Бугунги дуранг адолатли бўлди "Арал Самали" жамоасини дуранг билан табриклайман.

Бугун майдонга тушган футболчиларимиз деярли барча кўрсатмаларни бажаришди. 3-4 нафар футболчи ўзини яхши томонлама кўрсатишди ва асосий таркибга лойиқ эканликларини намойиш этишди.

"Арал Самали" жамоасини яхши биламан, таркибида Наврўзбек Алимовдек тажрибали ҳужумчиси бор. Ўйлайманки Про лигада анча мунча рақиблардан очко тортиб олади.

Алимовдан ташқари Азамат Алланиязовни ҳам яхши биламан. Лекин бугун у қадар яхши ҳаракат қила олмади.

Майдон ҳолати яхши, олдинги йилги майдонга қараганда сунъий бўлса ҳам анча яхши.

"Андижон" бугун икки очко йўқотдик, лекин ёш футболчилар ҳақидаги керакли маълумотларга эга бўлдик", - дейди Ёрқин Назаров.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика