UZ

Сўнгги янгиликлар

22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  2 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  4 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  11 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  17 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  1 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  3 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  28 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  15 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  9 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  28 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0

"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг" Янгиликлар

"Андижон" мураббийи Артём Петросян: "Футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нимани айтиш мумкин? Кўрдингиз, четлатиш ва дарвозамиз томон белгиланган пенальтиларга дуч келдик. Шунга қарамай йигитлар характер кўрсатишди, албатта раҳмат айтаман. Жуда эмоционал учрашувга гувоҳ бўлдик.

- Жамоа сўнгги турларда кўнгилдагидек натижа қайд эта олмаяпти? Бунга сабаб нимада деб ўйлайсиз?

- Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоларига дуч келаяпмиз. Ўша "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ўз вазиятларимиздан унумли фойдаланмаганимизда ҳисоб бундай кўринишда бўлмасди. Машғулотларда бу борада ишлаяпмиз.

- Жамоа бош мураббийи четлатилган вазиятга қандай изоҳ берасиз?

- Бунга дарвозамиз томон пенальти белгиланган вазият сабаб бўлди. Ўйин ҳароратида киши эмоцияда бўлади. Эртанги байрам кайфиятини мағлубият билан бузиб қўйиш ҳеч кимга ёқмайди.

- Футболчилар ўйин вақтида майдонни ташлаб чиқиб кетмоқчи бўлишди. Уларни учрашувга қайтариш анчайин вақтни олди. Шу вазиятни тушунтириб берсангиз?

- Энди сиз уларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Сўнгги дақиқада дарвозангиз томон пенальти белгиланаяпти, ютқазсангиз шунча меҳнатингиз йўққа чиқади. Йигитлар эмоцияда шундай қилишди, бироқ биз уларга тушунтирдик ва барчаси жойига тушди.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика