UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Олимпик". Таркиблар эълон қилинди  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  4 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  6 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  8

“Андижон” Кумиков бошчилигида Янгиерда йиғинга киришди ва ўйин ҳам ўтказди Янгиликлар

“Андижон” Кумиков бошчилигида Янгиерда йиғинга киришди ва ўйин ҳам ўтказди

Коронавирус пандемияси туфайли юртимизда футбол учрашувлари ҳамда машғулотлар вақтинча 15 март куни тўхтатилган эди.

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Андижон” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин, барча жамоалар сингари “Андижон” жамоаси ҳам карантирга йўл олган эди. Орадан маълум муддат ўтгач, ЎзПФЛ Суперлига жамоаларига машғулот ўтказиш учун расман рухсат берди.

Виктор Кумиков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси аъзолари ўтган куни Янгиер шаҳрига тўпланишди. Машғулотларни бошлашдан олдин клуб раҳбарият, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар ўртасидаги йиғилиш бўлиб ўтди ва унда клуб раҳбарияти футболчилардан карантин қоидаларига жиддий амал қилишларини талаб қилди.

Сўнгра, “Андижон” жамоаси янги бош мураббий Виктор Кумиков қўл остидаги расмий биринчи машғулотларини ўтказди.

“Андижон” жамоаси икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро назорат учрашувини ўтказди.

Унда Виктор Кумиков таркибни қуйидагича танлади:

“Кўклар”:
Ислом Абдуллаев, Усмонали Исмоналиев, Дмитро Зозуля, Хушнуд Авилов, Азамат Исроилов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Сирож Мелиев, Артём Литвяков.

“Яшиллар”: Арслан Ахроров, Асилбек Азизов, Нодир Мавлонов, Эммануэль Аривачукву, Фарҳод Мираҳматов, Жаҳонгир Абдумўминов, Бахтиёр Қосимов, Ибэ Окоро, Дониёр Абдуманнопов, Тимур Усманов, Муҳаммад Йўлдошев.

Ушбу назорат учрашувида “Кўклар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Киритилган голларга Абдуллоҳ Олимов ва Фарҳод Бекмуратов муаллифлик қилишди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика