UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

"Андижон" клуби раҳбарияти ва мухлислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди Янгиликлар

"Андижон" клуби раҳбарияти ва мухлислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Теглар :  "Андижон"
Унда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, “Андижон” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ва жамоанинг персонал ходимлари иштирок этди.

"Олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Андижон” жамоамиз раҳбарияти билан мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, “Андижон” футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ва жамоанинг персонал ходимлари иштирок этдилар. 

Маълумки, Ўзбекистон бўйича энг ашаддий ва жонкуяр ишқибозлар айнан “Андижон” фанатлари ҳисобланади. Айниқса, ўйин давомида жамоамизни қўллаб-қувватлашда уларнинг ижодкорлиги, мухлислик даражаси жуда баланд. Шунинг учун улар нафақат ўйинда, балки ўйиндан ташқари ҳолатда ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлаб, ҳамма вақт “Андижон” учун қайғуриб келишади. 

Клуб раҳбарияти билан мухлислар ўртасида учрашув ташкил этилиши ҳам бежиз эмас, аслида. “Бобур Арена”даги мулоқот очиқ ва шаффофлик руҳи асосида ўтказилди ва унда ишқибозлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар. 

Шунингдек, мазкур учрашув самимий ва дўстона алоқаларга асосланган ҳолда бўлиб ўтди. Ўтган вақт давомида жонкуяр ишқибозларимизни қизиқтираётган ва жавоб излаётган саволлари йиғилиб қолганлиги учун ҳам мазкур учрашув уюштирилди. 

Масалан, жамоамизга бу йил таклиф қилинган албаниялик ҳужумчи Рубин Хебай ўз голлари ва ўйинлари билан қандай даражадаги футболчи эканлигини кўрсатяпти ва мухлисларнинг меҳрини қозонишга улгурди. Тўпурарлар орасида бораётгани сабабли охирги пайтларда Хебайга Суперлиганинг бошқа клублари қизиқиш билан қараётгани тўғрисида гап-сўзлар тарқалди. Ишқибозлар эса бу борада анча хавотирга тушиб қолишгани сабабли клуб бош директорига албаниялик легионер масаласида савол билан мурожаат қилдилар. 

Улуғбек Мирзаев Хебайни “Андижон” билан амалда 2 йиллик шартномаси борлигини ва бошқа клубга кетиш ҳақида гап-сўз йўқлигини айтди. Қолаверса, Хебайга вақти келиб хориж клубларидан яхши таклиф бўладиган бўлса, ана шунда "Андижон"  манфаатидан келиб чиқиб, ундан даромад топиш учунгина хорижга трансфер қилиниши мумкинлиги ҳам қўшимча қилиб ўтилди. Айни пайтда албаниялик легионернинг ўзи ҳам “Андижон”га мослашиб олганини ва бу ердаги фаолиятидан мамнунлигини яширмаяпти. Шундай экан, Хебай масаласида ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ.

Бундан ташқари, молиявий масалалар бўйича ҳам саволлар бўлди. Ҳозирда аксарият клубларда бу каби қийинчиликлар йўқ эмас.  Чунки қайсидир футбол клубини молиялаштириш осон жараён ҳисобланмайди. 

“Андижон”да ҳам бу борада ўзига яраша муаммолар бор. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Негаки, яқинда клубга “Ўзавтосаноат” АЖ бош ҳомий сифатида бириктирилган ва тез орада расман молиялаштириш бошланади. Бу хусусида клуб бош директори мухлисларга маълум қилди. Мавжуд қарздорлик эса шубҳасиз бартараф этилади.

Умуман олганда, учрашувда жуда кўплаб мухлислар қатнашишди ҳамда барчага муҳим бўлган, долзарб масалаларга ойдинлик киритилди. 

Шу билан бирга "Бобур Арена" стадионидаги ишлар ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Янги чим ўрнатилгани, майдон сифати эндиликда ҳавас қиладиган даражага келтирилгани эътиборга молик. Прожектор масаласида ҳам ишлар амалга оширилмоқда. Ишқибозлар бу борада ҳам ўзлари учун қўшимча маълумотларга эга бўлдилар. Жамоамизнинг ўз стадионига қайтишини ҳамма интиқлик билан кутаётгани рост. Барчаси тез орада бартараф этилиши учун амалий ишлар олиб бориляпти. 

“Андижон” клуби ҳар доим мухлислар учун, уларни ўз ғалабалари билан хурсанд қилиш мақсадида ўйнайди. Шунинг учун ҳам клуб ва мухлислар ўртасида бирдамлик, ҳамжиҳатлик ришталари ўрнатилган. Келгусида яна шундай учрашувлар ўтказишга келишиб олинди.

Олдинда эса жамоамизни 27 май санасида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида водий дербиси доирасида Яйпаннинг “Турон” клубига қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Жамоамизнинг бутун эътибори бўлажак баҳсга қаратилган. Ўз навбатида Ўзбекистонда 1-рақамли бўлган Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги жонкуяр фанатларимиз ижобий натижа кутишяпти ва улар бунга ҳақли. 

Шундай экан, 27 май куни бўлиб ўтадиган муҳим учрашувга барча мухлисларимизни чорлаб қоламиз. Зеро, сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз футболчиларимизга қўшимча куч бағишлайди", -дейилади клуб берган хабарда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика