“Андижон” жамоаси “Ҳоким Кубоги”ни ғалаба билан бошлади

Narzulla Saydullayev
27 янв 2017, 13:29
Аввал хабар берганимиздек, “Андижон” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида ҳар йили Фарғонада ўтказиладиган “Ҳоким Кубоги” турнирида иштирок этади.

Албатта ушбу мусобақа жамоа учун фойдадан холи бўлмайди. Бугун “Андижон” “В” гуруҳидаги иштирокини бошлади. Илк турда жамоа олий лига вакили Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Мазкур баҳс Фарғона давлат университетининг стадионида (аввалги номи «Спартак») бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз «В» гуруҳида «Андижон»дан ташқари «Машъал», «Қўқон-1912-1», «Цементчи-1» ва «Норин» жамоалари ўрин олган.

"Андижон" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›