UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  0 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  6 18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  9 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  16 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  3 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  4 17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  10 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0 16:16"Манчестер Сити" февраль ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Номзодлар ичида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор  20 15:42"Барселона" Озарбайжонда академия ташкил қилади  0 15:17Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди: БМБ, "Оил Стар" ва СҚБ рақибларини билиб олди  0 15:08Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди  18 14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0

"Андижон" жамоаси болалар уйига ташриф буюрди ФОТО Янгиликлар

"Андижон" жамоаси болалар уйига ташриф буюрди ФОТО

Теглар :  Андижон
Айни пайтда “Андижон” жамоаси янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўриш билан бирга меҳрибонлик ва савоб ишларни ҳам эътибордан четда қолдираётгани йўқ.

Бугун эрталаб “Андижон” жамоаси аъзолари меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, болаларга қувонч улашишди. Клуб директори Бекзод Каримов, мураббийлар Нозим Муллаохунов, Сергей Ковшов ҳамда Анвар Бердиев, Иброҳим Отахонов, Мирзакамол Камолов, Даврон Турсунов, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов каби футболчилар бошчилигида болалар уйига ташриф буюрдилар. “Болалар шаҳарчаси” уйи директор ўринбосари Ойбек Мадиёров жамоа аъзоларини кутиб олди. Айтиш керакки, “Андижон” жамоаси “Болалар шаҳарчаси”га қуруқ қўл билан бормади ва футболчилар болаларга тўп ҳамда яна бошқа қимматбаҳо совғаларни улашишди. Табиийки, бундан болаларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Шу билан бирга учрашув чоғида болалар ўзларининг рақс дастурларини жамоа аъзоларига тақдим этишди.



“Андижон” жамоасининг ташрифидан мамнун бўлишганини “Болалар шаҳарчаси” директори ўринбосари О.Мадиёров таъкидлаб ўтди. “Андижон футбол клубини уйимизга ташриф буюришганидан бошимиз осмонга етди. Бунинг учун биз жамоага катта миннатдорчилик билдирамиз. Ўйлаймизки, “Андижон” жамоаси томонидан қилинаётган хайрли ишларни, бу боши ҳам эмас, охири ҳам эмас. Ўз навбатида биз ҳам вилоятимизнинг бош жамоасига Ўзбекистон чемпионатида омад тилаймиз ва ҳар бир учрашувда ғалаба уларга ёр бўлсин”.



“Андижон” клуби директори Бекзод Каримов ҳам болалар уйига қилинган ташрифдан кўзланган мақсадларни айтиб ўтди.

- Ҳурматли Президентимизнинг ташабусслари билан “Болалар шаҳарчаси”даги шароитларни кўриб, ҳар бир инсонни кўзи қувнайди. Бунинг учун ҳурматли юртбошимизга ҳамда вилоятимиз ҳокимига раҳмат айтамиз. “Андижон” футбол клуби ҳам хайрли ишлардан четда қолмайди. 2016 йил “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан биз ҳам болалар билан учрашиш мақсадида шу ерга келдик. Бу ишларимизни бу бошланиши. Худо хоҳласа, ҳар ойда шу ерга келиб болалар билан учрашиб турамиз. Шу билан бирга футболчиларимиз иштирокида мастер-класслар ўтказамиз. Бундан ташқари, ўз майдонимизда бўладиган учрашувларда болалар учун бепул чипталар ажратамиз ва улар стадионга келиб, ўйинларимизни томоша қилишади.



Шундан сўнг “Андижон” жамоаси бош мураббийи Нозим Муллаохуновга сўз берилди.

- Меҳрибонлик ўйига келиб болаларга қувонч улашиб турганимиздан хурсандмиз. Мана шундай хайрли ишларни йил давомида яна кўплаб амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Келажакда мана шу болалардан яхши футболчилар етишиб чиқишини хоҳлаймиз. Чунки бу ёшлар бизнинг келажагимиз.
Футболчилардан “Андижон” жамоасининг етакчи ўйинчилари Анвар Бердиев билан Иброҳим Отахонов ҳам сўзга чиқиб, болаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. “Меҳрибонлик уйига ташрифимиз билан сиз азиз болаларни бироз бўлса ҳам хурсанд қилган бўлсак, бундан бахтиёр бўламиз. Ишонамизки, сизлар мамлакатимизнинг етук инсонлари бўлиб етишасизлар. Бунинг учун биз ҳам қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламиз” – деб ўз фикрини билдирди Бердиев.

"Андижон" жамоаси матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика