"Андижон" ФК: Сакаев ўз ишини давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
13 июл 2018
Бироз муқаддам сайтимизда "Андижон" клуби бош мураббийи Илдар Сакаев ишдан кетгани ҳақида хабар чиққанди.

"Андижон" клуби вакиллари қўнғироқ қилиб Илдар Сакаев ўз ишини давом эттираётганини ва бу хабар нотўғри эканини таъкидлашди. Демак, мураббий "бургутлар" билан ишлашда давом этади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia