"Андижон" ФК: "Бахтиёр Ашурматов маълум сабабларга кўра жамоа билан бирга эмас"

14 июн 2016, 14:38
"Андижон" клуби "Олмалиқ" билан ўйинга тайёргарликни бошлади.
Бахтиёр Ашурматов маълум сабабларга кўра, жамоа билан бирга эмас, - деб ёзади клуб расмий твиттери. 

Шу боис машғулотларни унинг ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов, Камол Жўнашев ва Ҳислат Чилматов олиб бормоқда.

Ориф Маматказин бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида чиққан хабарлар асоссиз эканлигини айтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, «Олмалиқ»қа қарши ўйин 16 июнь куни соат 18:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/pfcandijon