UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0

«Андижон» чемпионатнинг сўнгги турларига тайёргарликни бошлади Янгиликлар

«Андижон» чемпионатнинг сўнгги турларига тайёргарликни бошлади

Биринчи лиганинг 34-турида сафарда «Хотира-79» билан ўйнаган андижонликлар бир кунлик дам олишдан сўнг яна машғулотларга киришди.

Кеча жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилди ва чемпионатнинг сўнгги икки турига жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.

Тушликдан сўнг футболчилар Бўстон даҳасида жойлашган «БЎФМ» майдонида тикланиш машғулотларини ўтказди. Бош мураббий Усмон Тошев ва мураббий Фарруҳ Ҳамроев маълум сабабларга кўра, кечаги машғулотда иштирок эта олмади. Шунинг учун машғулотларга маҳаллий мураббийлар - Искандер Галиулин, Расул Раҳмонов ва Бекзод Турғунов бошчилик қилди. Ўтган турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Бахтиёр Қосимов навбатдаги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Афуски Акмал Ортиқов ва Акмал Холматовни жарохатлар безовта қилмоқда. Аммо шунга қарамай ушбу футболчилар айни дамда жамоа билан бирга бўлиб, олий лигага чиқиш йўлида жамоадошларига руҳан далда бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, «бургутлар» 29 октябрь, якшанба куни «Соғлом авлод» стадионида Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманининг «Ғаллакор» жамоасини қабул қилади. 1 ноябрь, чоршанба куни эса чемпионатнинг сўнгги турида «Зомин»ни қабул қилади. Ҳар иккала учрашувнинг бошланиш вақти соат 15:00га белгиланган. 

Мухлисларни стадионга чорлаймиз! Зеро, ишқиболарнинг далдаси «Андижон» учун ниҳоятда зарур!


«Андижон» матбуот хизмати.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика