UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  5 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  9 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2

«Андижон» бугундан навбатдаги йиғинни бошлади Янгиликлар

«Андижон» бугундан навбатдаги йиғинни бошлади

Теглар :  Андижон
Жорий мавсумни биринчи лигада ўтказадиган андижонликлар бугундан навбатдаги йиғинга киришди. Жамоа аъзолари тушликдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилди.

Кечга яқин тренажёр залида жисмоний тайёргарлик устида машғулотлар олиб борилди. Унга мураббийлар - Виталий Легай билан Расул Раҳмонов бошчилик қилди. Таркибда ўткан мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилганлардан Иброҳим Отахонов, Фарҳод Бекмуратов, Алишер Абдувоҳидов каби футболчилар борлигини эътироф этиш жоиз. Шунингдек ёшлар жамоасида ўзини кўрсатишга эришган Баракатилло Исроилов, Дилмурод Маҳмудов, Шояд Муллажонов, Артур Маматказин, Аброр Комилов, Фарруҳ Бекмуратов, Аваз Олимжонов сингари иқтидорли футболчилар ҳам йиғинга таклиф этилган.

Мазкур йиғинга янги келиб қўшилган футболчилар ҳам йўқ эмас. Булар - Фарруҳ Турдалиев, Шукур Жумабоев («Қизилқум»), Сирожиддин Еттибоев («Насаф-2»), Акбар Ходжаев («Обод») ҳамда Асрор Раҳмонов(«УзДонгЖу»).

Бундан ташқари марказий ҳимоячи Даврон Турсунов ҳам маълум муддатлик даволанишлардан сўнг яна сафга қайтиш арафасида эканлигини қўшимча қилиш жоиздир.
Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев эса эртадан жамоа йиғинида иштирок эта бошлаши кўзда тутилмоқда.

Мураббийлар айни дамда яна бир қанча футболчилар билан музокара олиб бораётир.

Режага кўра эртадан машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади. Йиғин давомида мураббийлар штаби бир нечта  синов-назорат ўйинларини ташкил этган холда, машғулотларда иштирок этиб турган футболчиларнинг имкониятини кўздан кечириб, уларни саралаб боради.


Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика