UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  2 17:23CAFA Nations Cup. Афғонистон Ҳиндистон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  20 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  35 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  108

"Андижон" бош директори кубок финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди Янгиликлар

"Андижон" бош директори кубок финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди

“Андижон” 5 октябрь куни Ўзбекистон кубогининг финалида "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб боради.

Бўлажак муҳим ўйин олдидан “Андижон” жамоаси бош директори Элбек Саматов клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Футбол мухлисларини, Андижон халқини жамоамизни финалгача етиб боргани билан табриклайман. Финалга йўл олганимиз ўзи бир катта байрам. Сабаби, илк бор бу ергача етиб келдик. Ҳал қилувчи учрашувда ҳам ғалаба қозониб, янги тарихни албатта яратишга ҳаракат қиламиз. Тўғриси, бундай имконият доим ҳам бўлавермайди. Шу боис бу имкониятдан албатта унумли фойдаланамиз. Футболчиларга тўлиқ ишонаман. “Навбаҳор”ни чемпионатда ютдик. 4 карра Кубок соҳиби бўлган “Насаф”ни мусобақадан чиқариб юбордик. Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ. 

Кубок финали битта ўйиндан иборат ва бунда фаворит йўқ. Жамоаларнинг имконияти тенг. Жамоамизга тўлиқ ишонаман. Бошқа клублардан кам жойимиз йўқ. Ҳозирги пайтда ҳамма футбол ўйнашни яхши билади. Жамоамизнинг кайфияти аъло даражада. Биз финалдамиз ва ҳеч қандай босим йўқ. Ўзимиз ва мухлислар учун ўйнаймиз.

Бундан ташқари, энг яхши мухлислар бизда. Улар 12-ўйинчимиз. Шу боис финалда ғалаба қозонишимизга албатта ишонаман. 

Ҳозирги пайтда чипта сотуви бўйича тинимсиз саволлар бўляпти. Бу борада расмий маълумотлар клубимиз матбуот хизмати томонидан бериб бориляпти. 1-октябрдан “Андижон”га ажратилган 11 та сектор учун 6500 та чипталар Андижонда сотилишни бошлайди. “Бобур арена” стадионимизнинг расмий кассаларида сотилади. Шуни алоҳида айтишим керакки, чипталарни умуман клубга дахли йўқ. Барчаси ПФЛ томонидан назорат қилиняпти. Чипталарни ҳам уларнинг мутахассислари келиб бевосита ўзлари сотувда қатнашадилар”, - дейди Саматов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика