UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  18 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  5 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

"Андижон" бош директори: "Ҳамидуллаев истеъфосига қўнғироқ ёки кимнингдир гап сўзи сабаб бўлгани йўқ. Бу менинг шахсий фикрим эди" Янгиликлар

"Андижон" бош директори: "Ҳамидуллаев истеъфосига қўнғироқ ёки кимнингдир гап сўзи сабаб бўлгани йўқ. Бу менинг шахсий фикрим эди"

Бош мураббий истефоси кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аслида вазият қандай эди? Жамоа бош директори Дониёрбек Муллажоновдан ушбу вазиятга изоҳ беришини сўрадик.

"Бахтиёр Ҳамидуллаев масаласи жуда кўп жойда баҳсга сабаб бўлмоқда. Бунга қандайдир қўнғироқ ёки кимларнингдир гап сўзлари сабаб бўлгани йўқ. Бу менинг шахсий фикрим эди.

Биз Ҳамидуллаевга жуда кўп имкониятлар яратиб бердик. Мени фикримча Ҳамидуллаев ижтимоий тармоқларга берган интервюсида айтган гаплари билан ўзини вазиятдан олиб чиқмоқчи бўлмоқда. "Бу футболчилар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди" деб менга жуда кўп маротаба айтиб келар эди. Мураббий бундай гапларни айтганидан сўнг футболчилардан нима кутиш мумкин? Мураббий масаласи жуда қалтис масала деб ўйлайман. Чунки мураббий қандай тарбия берса, руҳияти қандай бўлса, футболчилар ҳам шунга қараб ўзгаради. Мен ўзгаришларни яхши кўрадиган инсонман ва ҳаммага бир маротаба имконият бераман. Агар қўлидан келса бажариши керак деб ўлайман. Бу менинг ёки Ҳамидуллаевнинг футболи эмас, бу Андижон халқимизнинг футболи!

Ҳамидуллаев ўз интервюсида "мени ишимга аралашишмасин, мен мураббий бўлсам, ўзим ҳал қиламан, нима қилиш кераклигини ўзим биламан" дея гапирипти. Бу гаплар менимча керак эмас эди. Футбол бу миллионлар ўйини, халқ ўйини, бу соҳада кичкинагина хато ҳам қимматга тушиши мумкин. Қолаверса, Мураббий ҳам мураббийлигини қилиши лозим.

Биз жамоани қабул қилиб олганимизда Андижон футболи тарафма-тараф эди. Яни футболчилар алоҳида тараф, мураббий алоҳида тараф, ходимлар эса алоҳида. Бошланишида Ҳамидуллаевга ишонч билдирдик. Тўғри у Андижон фарзанди, қолаверса яхши ҳужумчи бўлган. Лекин аслида "Металлург" билан ўйиндан сўнг унинг жамоадан кетиши аниқ бўлган эди. Чунки жамоани яхши тайёрлай олмаганлиги учун ундан кўп нарса талаб қилмаслигимизни сўраган эди. Унинг айтишича мураббийга катта пул тўласа кейин натижа талаб қилиш керак экан. Ваҳоланки Бахтиёр Ҳамидуллаев ҳали мураббийликда натижалар қайд этмай туриб, ўзини "юлдуз мураббий" деб ҳисобламоқда. Андижон фарзанди бўла туриб бундай гапларни айтишини хато деб биламан. Биз ундай инсон билан қандай ишлаймиз?

Жамоани қабул қилиб олгандан буён жамоага икки миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфладик. Булар ким учун? Ўзимиз учунми? Йўқ бу халқимиз учун, Андижонимиз учун! Инсоннинг ўз манфаатлари биринчи ўринда турар экан, ҳаётда ҳеч нарсага эриша олмайди. Ҳаётда пулдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Булардан бири ватан туйғуси. Олдинги интервюларимда ҳам айтганман. Бизга туғилиб ўсган ватани, вилояти шани учун жонини бериб ишлайдиган мутахассислар керак эди. Футболчилар масаласига келсак, мен йигитларни анча эркалатиб юбордик деб ўйлайман. Улар орасида йилнинг охиригача бўлган маошини тўлаб берган футболчиларимиз ҳам бор. Биз ҳам шунга яраша натижа талаб қиламиз-да албатта. Жамоа учун олдингидан кўра яхши шароитлар қилиб бердик. Аммо кўраяпсизки натижа йўқ. Нима учун Андижонда футбол бўлмаслиги керак? Агар ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқармасак, яна эски тизим, эски фикрлаш ва эски ғоялар билан кетсак, футболимиз ривожланишдан тўхтаб қолади. Биз жамоада яна эски тизимда ишлаймиз деб ҳеч кимга ваъда бермаганмиз, чунки биз эски тизимни кўриб, ўрганиб чиққанмиз. Биз жамоани қабул қилиб олганда нега янги ишчи ходимларни ишга олдик? Сабаби янги инсон, янги ғоя, янги қон бўлишини хоҳладик. Четдан туриб, ёзиш, фикр бериш, гапириш осон. Агар шу гап сўзлар билан бирор нарса ўзгарганида, шу пайтгача ўзгарган бўлар эди. Мен ҳар хил гап сўзларга парво қилмайман. Менинг шахсий фикрим бор. Мени барча тўғри тушинди деб умид қиламан. Биз эътиборимизни гап сўзларга эмас, балки барча эътиборимизни футболга қаратишимиз лозим. Биз яна олдинга юришда давом этамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам ортга чекиниш йўқ. Менга бир иккита салбий одамларнинг фикридан кўра, Андижон халқига берган ваъдамиз, уларнинг олдидаги вазифамиз муҳимроқ. Бош мураббий масаласига келсак бу иш 99% ҳал бўлди. Худо хоҳласа бу ҳақида тез орада эълон қиламиз", - дейди Дониёрбек Муллажонов.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика