UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  5 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6

"Андижон академия SGS" жамоаси хориж йиғинида Янгиликлар

"Андижон академия SGS" жамоаси хориж йиғинида

"Андижон футбол махорат мактаби"нинг U-16 жамоаси олдинда турган ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.

Шохруҳ Ишанов бош мураббийлигидаги "Андижон академия SGS" жамоаси куни-кеча хорижда йиғин ўтказиш мақсадида қўшни Тожикистон давлатига жўнаб кетди.

- Мазкур йиғинни ташкил этишдан мақсад энг аввало ёш футболчиларимизнинг дунё қарашини янада ижобий томонга ўзгартириш. Қолаверса бўлажак мусобақаларга пухта тайёрланиш ҳамдир. Тожикистонда 1-15 август кунлари кунига икки маҳалдан машғулот олиб бориш ва бу йиғин мобайнида табиийки энг камида учта кучли рақибларга қарши синов-назорат ўйинларини ташкил этишни режалаштирганмиз. Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига етиб келганмиз. Бахористон спорт қароргоҳига жойлашдик. Барча қулайликларга эга. Овқатланиш бўйича ҳам ҳозирча муаммога дуч келмадик. Қўл остимиздаги футболчилар ҳам астойдил тер тўкмоқда. Хамманинг кайфияти юқори.

Бу ерга ёрдамчи мураббийларим Лочин Гулдаев, Нозим Муллаохунов ва Асилбек Азизов ҳам келган. Улар билан биргаликда астойдил ишлаб, шогирдларимизнинг ўсиши учун бор билим махоратимизни ишга соляпмиз - дейди "Андижон-Академия SGS" жамоаси бош мураббийи Шохруҳ Маратович.

Эслатиб ўтамиз,  мазкур жамоа ўтган йили Наманган шаҳрида ўтказилган академиялар ўртасидаги Республика чемпионатида ғолибликни қўлга киритиш билан бирга илк бор ташкил этилган Суперкубок соҳиби ҳам саналади.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика