

Жамоа ушбу ҳафтада пойтахтга йўл олади. Сабаби йиғиннинг қолган қисми Тошкентда ўтиши режалаштирилган. Клуб раҳбариятининг маълум қилишича, “Андижанка” 22 январь куни Тошкентга жўнаб кетади. У ерда “Admiral” меҳмонхонаси жамоа учун вақтинчалик қароргоҳ вазифасини ўтаб беради. Мазкур Тошкент йиғини чоғида бир қатор учрашувлар ўтказилиб, селекция ишларига ҳам эътибор қаратилади. Шунингдек раҳбарият ушбу йиғин чоғида жамоа аъзоларини спорт кийимлари билан таъминлашни режалаштирган.



