UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  15 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4

Анчелотти "Вильярреал"га қарши дуранг ҳақида: "Реал" бу мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказмади" Янгиликлар

Анчелотти "Вильярреал"га қарши дуранг ҳақида: "Реал" бу мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказмади"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 7-тур доирасидаги "Виляьрреал" (0:0)га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Биз босим ўтказишга ҳаракат қилдик, аммо улар тўпни жуда ажойиб ҳаракатлантиришди, уни назорат қилишди ва биз учун ҳаётни қийинлаштиришди. Биз ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказмаганимиз аниқ. Куртуадек дарвозабонимиз борлиги эса омадимиз. У ажойиб ўйнади ва ҳақиқатдан ҳам бизни қутқарди.

Дурангдан хафа эмасман, сабаби "Вильярреал" билан шундай бўлиши мумкин. Биз чемпионатдаги йўлимизни давом эттираммиз. Мен Модрич ва Каземиро чарчади деб ўйламайман, улар Камавингадек кўп ишлашди, шундай экан бу ажабланарли эмас. Уларнинг ўйинидан қониқдим", - дейди Анчелотти.

"Реал" 17 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда. "Вильярреал" эса 8 очко билан 10-ўринда жойлашган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика