

"Гол урсанг-у, ҳисоб ўзгармаса... Бизда офсайд сабаб учта гол бекор қилинди – бу кўп. Аммо бу содир бўлди.
Жамоа яхши ўйнади, айниқса ҳужумда ишларимиз юришди. Родриго ва Бензема кўп ҳаракат қилди, бўш зоналарни банд қилиб, рақиб учун муаммолар яратишди.
Ушбу мавсумда Вальверденинг голларига ишонч билдирганмиз. У масъулиятни ўз зиммасига олиши лозим. У ажойиб формада ва қанотда идеал ўйнамоқда. У фантастик футболчи", - деди Анчелотти.



