Анчелотти: "Тўғрисини айтаман, "Барселона" яхши ўйнади"
13 янв 2022 09:57
Янгиликлар
Анчелотти: "Тўғрисини айтаман, "Барселона" яхши ўйнади"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қийин ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Биз қийналдик.
Ўйинни яхши бошладик ва асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратдик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ўйинимизда сифат пасайди. Биринчи бўлимда ғалабага лойиқ эдик. Иккинчи тайм эса нисбатан тенг кечди.
Қарши ҳужумлардан яхши фойдаланамиз, бизда бунинг учун мос футболчилар бор.
Ўйин якунида эса яхши ҳимоялана бошладик. "Барселона" яхши ўйнади ва баҳс ҳар икки жамоа учун муҳим эди. Тўғрисини айтаман: "Барселона" яхши ўйнади.
Бенземада барчаси жойида", - деди Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар