

"Бугун жамоада кўплаб ижобий ҳолатларнинг ўсганини кўрдим. Умуман олганда яхши ўйин намойиш қилдик, яхши прессинг амалга оширдик, зўр вазиятларимиз бўлди, мобиллик кўрсата олдик.
Салбий жиҳатлар ҳам бор - биринчи бўлимда стандартлардан гол ура олмадик, ўйин якунида ҳужумга ўтдик ва бу дарвозамиздан икки гол олиб чиқишимизга сабаб бўлди. Мағлуб бўлиш аламли. Бироқ биз яхши ўйнаб ютқаздик. Бу эса аламли ҳолат", - деди Анчелотти.



