

"Мен чемпионатда жиддий рақобат юзага келишини кутяпман. Лигада "Барселона", "Атлетико", "Севилья" каби кучли рақиблар кўп ва бу менга ёқади. Ла Лигадаги ғолиблик биз учун муҳим аҳамият касб этади.
Чемпионлар Лигасига келсак, ютиш имкониятимиз мавжуд. Ҳа, бошқа клублар кучайгани рост, бироқ бизнинг жамоамиз ҳам жуда кучли ва дунёнинг ҳар қандай жамоаси билан курашишга қодир", – деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" бугун "Алавес"га қарши сафар ўйини билан янги мавсумдаги иштирокини бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.



