UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  2 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  2 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  32 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  3 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4

Анчелотти: "Реал"ни фаворит ҳисоблашмаётганидан хафа эмасман. Ўтган мавсум ҳам бизни анча эрта ҳисобдан чиқариб қўйишганди" Янгиликлар

Анчелотти: "Реал"ни фаворит ҳисоблашмаётганидан хафа эмасман. Ўтган мавсум ҳам бизни анча эрта ҳисобдан чиқариб қўйишганди"

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти жамоасига Чемпионлар Лигасида фаворит сифатида қарашмаётганидан хурсандлигини айтиб ўтди.

Бугун мадридликлар сафарда "Селтик"га қарши баҳс билан мусобақадаги иштирокларини бошлашади.

– Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Худди биз каби "Селтик" ҳам яхши спорт формасида ва жамоа интенсив ўйин кўрсатади. Биз рақибни ўрганиб чиқтик ва тайёргарлик кўрдик. "Реал" гуруҳ босқичини яхши бошлашга тайёр.

"Реал"ни ЕЧЛда ҳамиша ҳурмат қилишади. Клубнинг ушбу мусобақадаги ғалабалари бунга мажбур қилади. Биз катта иштиёқ ва қизиқиш билан гуруҳни бошлаяпмиз, аммо ушбу босқич якунида қандай ҳолат бўлишини аниқ айта олмаймиз. Шунингдек, жаҳон чемпионатидан кейин нималар бўлиши ҳам муҳим.

– "Реал"га турнир фаворити сифатида қарашмаяпти. Бунга сизнинг муносабатингиз қандай?
– Ҳайрон бўлганим йўқ. Бу яхши белги деб ўйлайман. Ўтган мавсум имкониятларимизни ҳозиргидан ҳам камроқ деб баҳолашганди. Биз эса ўтган мавсумдагидек охиригача курашамиз. Умид қиламанки, ҳеч бўлмаса финалга етиб борамиз.

– "Реал"нинг гугурҳи осон деб ўйлайсизми?
– Ундай эмас. Рўбаро келишимиз керак бўлган жамоаларни яхши биламиз. "Селтик" ҳам, "Лейпциг" ва "Шахтер" ҳам ҳурматга лойиқ жамоалар. Ўтган йили "Шериф" билан бўлган ўйинни унутганимиз йўқ. Турнир стартида сюрпризлар учраб туришини ҳам яхши биламиз. Менимча, гуруҳимизда бир-бирига яқин жамоалар жам бўлган, – деди Анчелотти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика