

Бэйл айни дамда ижара асосида "Тоттенхэм"да ўйнамоқда. Уэльслик футболчи мавсум сўнггида Мадридга қайтади.
Футболчи фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи, аммо "қироллик клуби" унга ишонч билдирмаяпти.
31 ёшли вингер жорий мавсум барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 3та ассист қайд этди.


