Анчелотти: "Мен рақиб ҳақида гапиришни ёқтирмайман"

Aslanov Jasurbek
25 окт 2021, 00:31
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Класикода ғалаба қозонганимдан хурсандман, чунки бу энг муҳим ўйин эди. Мен рақиб ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин улар ҳам яхши ўйин кўрсатишди.

Ҳимояда ўзимизни яхши кўрсатишга муваффақ бўлдик. Жамоамизда кўплаб ижобий фазилатлар ва кўникмалар мавжуд ва биз бундан завқланишимиз керак.

Ғалаба бизни хурсанд қилди, чунки ўйин қийин бўлди.

"Барселона" ҳисобни тенглаштиришидан қўрқмадим, сабаби ҳеч қачон ортиқча ташвишланмайман.

Бироқ ҳакам якуний ҳуштаги чалгунча бироз қўрқув бўлди", - деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›