

"Биз ҳафамиз, чунки барча мусобақаларда ғолиб чиқишни истаймиз. Бунинг асоратлари бўлмайди деб ўйлайман. Бу бизни шунчаки кучли қилади. Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз эмас. Баҳс тенг даражада ўтди.
Бизда Карим Бензема даражасидаги футболчи йўқ. "Атлетик" 70-дақиқагача кучли босим уюштирди. Сўнгги дақиқаларда улар гол уришди, қўшимча вақтда эса ташаббус биз томонда бўлди. Биз Алаба ва Каземиродан самарали фойдаланишимиз керак эди. Ўйин биз режалаштирганимиздек кечмади", - деди Анчелотти.



