Анчелотти: "Лэмпард буюк футболчи бўлган ва бундай ўйинларда ҳар нарса бўлиши мумкинлигини билади"

Mirjalol Normatov
11 апр 2023, 21:32
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Челси"даги ҳамкасби Фрэнк Лэмпардга омад тилади.

"Мен 63 ёшдаман, у эса 44да. Демак, менда 20 йиллик қўшимча тажриба бор. Бироқ ўйинларда ҳар нарса бўлиши мумкин. Лэмпард ҳақиқатдан ҳам зўр футболчи бўлган ва у билан бирга ишлаш насиб қилган. У ажойиб профессионал эди.

У бундай ўйинларда исталган нарса бўлиши мумкинлигини билади ва шунга қараб жамоани тайёрлайди. Тажриба унчалик муҳим эмас. У футболчилар билан яхши таниш ва муваффақиятларга эришишга ишонади.

Албатта, "Челси"нинг ҳолати мени ҳам ташвишга солади, ушбу клуб билан менда яхши хотиралар қолган. Балки "Челси"ни қўллаб-қувватлаётгандек таассурот қолдиргандекман. У ерда иккита яхши мавсумни ўтказганман. Қайтиш? Йўқ. Лэмпард ушбу жамоа билан муваффақиятларга эришишига ишонаман ва умид қиламан", - деди "Реал" устози.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia