Анчелотти: "Кўп йиллар давомида "Милан" менинг уйим бўлган"
27 июл 2016 16:10
Янгиликлар
Анчелотти: "Кўп йиллар давомида "Милан" менинг уйим бўлган"
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти International Champions Cup-2016 доирасида "Милан"га қарши бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Милан"га қарши баҳс мен учун доимо ўзгача ўйин бўлади. Кўп йиллар давомида "Милан" менинг уйим бўлган.
Холгер Бадштубер беш ойлик даволанишдан сўнг сафга қайтмоқда. У эртага майдонда 30-40 дақиқа ҳаракат қилиши мумкин" - дейди Анчелотти.
"Бавария" - "Милан" учрашувини 28 июль куни соат 05:55дан бошлаб "Aleziya.com"нинг Сетанта Спортс+ канали орқали томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар