UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  13 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15

Анчелотти "Жирона"га қарши ўйинда Бенземанинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас Янгиликлар

Анчелотти "Жирона"га қарши ўйинда Бенземанинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Жирона"га қарши ўйинда ҳужумчи Карим Бенземанинг соғлиғини хавф остига қўйишни хоҳламаяпти.

"Marca" хабарига кўра, франциялик футболчи Испания чемпионатининг навбатдаги турини ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта муқаддам Бензема машғулотларда жароҳат олган ва шу сабаб "Реал"нинг сўнгги икки ўйини – "Севилья" ва "Лейпциг"га қарши ўйинини ўтказиб юборган эди. Ҳозир бош мураббий Карло Анчелотти жароҳатини оғирлаштирмаслик учун футболчини муддатидан олдин майдонга қайтаришни истамаяпти.

Бензема жорий мавсум чемпионатда 5 та гол урди. Бир ҳафта олдин футболчи фаолиятидаги илк "Олтин тўп"ини олганди.

"Реал" – "Жирона" баҳси 30 октябрь куни 20:15 да старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика