Анчелотти: "Ҳозир Азар ЖЧ-2022дагиданда яхши ҳолатда"

Mirjalol Normatov
29 дек 2022, 20:53
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Эден Азарнинг жисмоний ҳолатини баҳолади.

"Азарда барчаси жойида эканлигини кўриб турибман. У жаҳон чемпионатидагиданда яхши ҳолатда. У ўтган вақт давомида яхши меҳнат қилди ва шу сабабли ундан тўлиқ таркибда фойдаландим", - деди Анчелотти.

"Реал"нинг навбатдаги учрашуви 30 декабрь куни ЛаЛига доирасида "Вальядолид"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca