

"Биринчи бўлимда биз яхшироқ, совуққонлик билан ва самарали ўйнадик. "Барселона" прессинг қилишни яхши кўради, аммо биз ҳужумларни ўз дарвозамиз томондан бошладик. Ҳимояда яхши ўйнадик, жамоа бўш зоналар қолдирмай, бор эътиборини ўйинга қаратди. Биринчи бўлим муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Мухлислар доимо биз билан бирга бўлишди, аммо ўтган мавсум бизни янада бир-биримизга яқинлаштирди. Ўйин кечки пайт ўтказилмади, аммо муҳит Чемпионлар лигаси оқшомларидек эди. Жамоа ҳам уялтирмади", - деди Анчелотти.



