UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  0 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  4 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  98 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози Янгиликлар

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти бразилиялик Эндрикнинг сотиб олинишига розилик билдирди.

"Палмейрас"нинг 16 ёшли форварди бир қанча вақтдан буён Европа грандлари кузатувида бўлиб келаётган эди. Бразилияни тарк этиш учун 18 ёшга тўлишини кутаётган ёш иқтидор эгаси учун Мадрид клубидан ташқари ПСЖ ва "Челси" жиддий рақобатга киришган эди. 

Жанубий Америка вакили футболчи учун "қироллик клуби"дан 61 млн евро оладиган бўлди. Шунингдек, айрим шартлар амалга ошса, "Палмейрас" кўшимча 11 млн евро ишлаб олиши мумкин бўлади. Эндрикнинг Ла Лига чемпиони сафига бориб қўшилиши деярли аниқ бўлиб қолди. У 2024 йилда расман "Реал Мадрид" футболчиси сифатида таништирилиши мумкин.

Эндрик жорий мавсум жами 14 та ўйинда иштирок этди ва 10 бор самарадорлик ("9+1") намойиш этди. У ушбу ўйинларда 2 бор сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика