Анчелотти Бразилия терма жамоасига 25 майгача жавоб бериши керакми? Мураббийнинг ўзи ҳақиқатни айтди

Aslanov Jasurbek
1 май 2023, 20:11
Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун музокаралар ўтаётганини рад этди.

Олдинроқ, Бразилия футбол федерацияси Анчелоттига жавобни 25 майгача айтиши кераклиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

"Келажагим ҳақида гапирмаслигимни аввал ҳам айтганман. Аммо дедлайн ҳақидаги миш-мишлар - ёлғон.

Ҳеч қанақа муддат ёки музокаралар йўқ" - дейди "Реал" бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As