Анчелотти: “Биз ҳар доим “Арсенал”га қарши ўйнагандек ўйин кўрсатишни истаймиз. Аммо...”

Aslanov Jasurbek
18 фев 2017, 00:08
“Бавария” устози Карло Анчелотти Германия чемпионати 21-тури олдидан жамоасининнг “Герта”га қарши баҳси ҳақида сўз юритди.

“Арсенал”га қарши ўйин ўз кучимизга бўлган ишончни орттирди. Албатта, биз ҳар доим “Арсенал”га қарши кўрсатган ўйинни намойиш этишни истаймиз. Аммо бу имконсиз. Бундеслига бу бошқа турнир, бунда 34 та учрашув бор. “Арсенал”га қарши эса атиги иккита ўйин ўйнаймиз. Шу сабаб “Герта”га қарши бошқача ўйин кутаяпман. Дам олиш учун жамоада кўп вақт бўлмади. “Герта” яхши жамоа, улар мавсумнинг биринчи ярмини жуда яхши ўтказишди.

Бу қийин ва муҳим баҳс бўлади. Биз яхши тайёргарлик кўришимиз ва бор эътиборни ушбу беллашувга қаратишимиз лозим”, дейди Карло Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: «Бавария" клуби расмий сайти