Анчелотти Бензема "Осасуна"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлашини тасдиқлади
01 окт 2022 18:05
Янгиликлар
Анчелотти Бензема "Осасуна"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлашини тасдиқлади
Карло Анчелотти Ла Лиганинг навбатдаги туридаги "Осасуна"га қарши баҳсни Карим Бензема асосий таркибда бошлашини маълум қилди.
Француз Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги 6 сентябрь куни ўтган "Селтик"га қарши учрашувда (3:0) жароҳат олганди. Ўшанда Карим 30-дақиқада майдонни тарк этган ва жароҳатини даволаш билан банд бўлди.
"Бензема билан барчаси жойида ва у эртага асосий таркибда бўлади. Жисмонан у ажойиб ҳолатда. У бизнинг сардоримиз ва ўйинда иштирок этади".
Каримнинг жароҳатгача ўтказган охирги ўйинларидаги спорт формаси ҳақида
"У охирги турларда гол ура олмади, чунки майдонга тушмади. Карим яхши ҳолатда, машғулотларда одатдаги режимда иштирок этди ва одатдаги ҳолатига қайтди.
Кўрамиз, Карим ўйинсиз ўтказган қисқа даврдан кейин ўзини қандай кўрсатаркин. У шунчаки ажойиб футболчи", – деди "Реал" устози.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 6
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар