

“Биз ЕЧЛда осон бўлмаган гуруҳдан жой олдик. Квартетдаги ҳар бир жамоа юксак иштиёқ билан, ўзини ҳар томонлама кўрсатишга уринади. Ўйлайманки, биз гуруҳда рақобатни оширамиз. “Наполи”да бошқа жамоалар сингари тажриба у қадар катта бўлмасада, биз имкон борича юқори натижаларга эришишни мақсад қилганмиз.
Биламан, Белградда тўп тепиш осон бўлмайди. Бу шаҳарда ўз жамоаларини жудаям яхши кўришади. Мухлислар қўллаб-қувватлаши “Црвена Звезда” учун ажойиб стимул бўлади”, дейди неаполликлар устози.



