Анчелотти "Барса"га қарши баҳс ҳақида: "Реал"да Суперкубок учун реванш олиш истаги йўқ, аммо..."

Aslanov Jasurbek
2 мар 2023, 00:50
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"га қарши бўладиган баҳс ҳақида фикр билдирди.

Жамоалар Испания Кубоги ярим финали доирасида тўқнаш келишади.

- "Классико"га тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Бундай ўйин босимига дош бериш учун ирода керак. Бундай ўйинларда иштирок этиш жуда ёқимли ва ҳаяжонли. Биз финалга яқинмиз, қўлдан келган барча ишни бажарамиз.

- Суперкубокда 1:3 ҳисобда мағлубият бўлган.

- Ҳаммасини таҳлил қилдик. Ўшанда баъзи хатолар бўлган, энди такрорланмайди. Бу ҳал қилувчи баҳс эмас, аммо устунлик бизда бўлишини хоҳлаймиз.

- Бу "Негрейра иши"дан кейинги биринчи "Классико".

- Аввал айтганимдек, энди футболда коррупция йўқ. Ўйинни ким бошқаришини билмайман, аммо эртага у бор кучи билан ўз ишини бажаришга ҳаракат қилади.

Суперкубокдаги мағлубият учун реванш олиш ниятимиз йўқ. Аммо икки жамоа совринга яқин, ҳарорат ошиб боряпти. Фақат шу сабабли" - дейди "Реал" бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca