

"Бу ғалаба биз учун катта аҳамиятга эга. Бу таркиб билан охирги пайтларда деярди ўйнамаганимизга қарамай, биз ўз ўйинимизни кўрсата олдик. Начо, Азар, Феде (Вальверде), Камиванга - уларнинг барчаси ажойиб ўйин ва юқори даражани намойиш этишди.
Азар қайтди, бунга қўшиламан (ўйин даражаси назарда тутилмоқда). У яхши ўйнади, майдонда яхши курашди", - деди Анчелотти.



