Анчелотти Алькантарани "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтишига умид қилмоқда

9 янв 2017, 20:25
«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти жароҳат олган Тиаго Алькантара ҳақида гапириб ўтди.

"Афсус, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Умид қиламанки, у узоқ вақт қолиб кетмайди. Балки, 3 ҳафта ичида сафга қайтиб қолар.

Мюнхенда уни текширишмоқда. "Арсенал"га қарши ўйинда Тиагони ўйнашига умид қиламан", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария"нинг "канонирлар"га қарши илк ўйини 15 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›