

"Финал ўйинини сабрсизлик билан кутяпмиз. Умид қиламанки, барчаси жойида бўлади. Биз муваффақиятга эришиш учун ҳаракат қиляпмиз.
Яхшилаб дам олишимиз керак, вақт кам. Ғалаба қозониш учун яхши дам ҳам лозим.
Жароҳатланган футболчилар? Улар ҳали тўлиқ тузалишмади. Карим соғайган, Милитао бўйича эса ҳавотирлар бор. Улар жума куни машғулот ўтказишади. Бугун ҳарорати кўтарилган Карвахаль, мушакларида зўриқиш бўлган Асенсио ҳам қайтади", - деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоалари ўртасидаги финал ўйини 11 февраль куни ўтказилади.



