"Барса" шокда! "Реал" Лаутаро Мартинес билан келишувга эришди

Alisher
14 сен 2020, 16:28
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Мадриднинг "Реал" клубига ўтади.

Итальянлар музокарани "Барселона" билан ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг трансфери борасидаги мулоқотлар сабаб сир сақлашган. "Кўк-анорранглилар" ушбу трансферга ёздаги бош мақсад сифатида қараётган эди.

Хабарларга кўра, Мартинеснинг сотуви "Реал"дан сотиб олинган ҳимоячи Ашраф Хакимининг ҳаражатларини қопайди.

Мартинеснинг "Реал"даги йиллик маоши 8 миллион еврони ташкил этади. Бу "Интер"дагидан 3 млн кўп, "Барселона" таклиф қилаётганидан эса 2 млн кам.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Mediaset