⚡️ Ана холос! ПСЖ Килиан Мбаппе туфайли еврокубоклардан четлатилиши мумкин
20 авг 2024 17:34
Янгиликлар
⚡️ Ана холос! ПСЖ Килиан Мбаппе туфайли еврокубоклардан четлатилиши мумкин
"Le Monde"нинг хабарига кўра, шу ёз ПСЖдан "Реал"га ўтган форвард Париж клубидан солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 55 млн евро талаб қилмоқда. Бу суммага шартнома имзолагани учун бонус (36 млн евро) ҳамда футболчининг клубдаги охирги 3 ойлик маоши киради.
Маълум бўлишича, Мбаппе Профессионал футбол лигаси (LFP)нинг юридик комиссиясига мурожаат қилган ҳамда Франция футбол Федерацияси воситачилиги асосида УЕФАга шикоят қилган.
Агарда ПСЖга нисбатан қўйилаётган айблар асосли деб топилса, клуб санкцияларга дуч келиши мумкин. Жумладан, трансферларга чеклов ва УЕФА лицензиясидан маҳрум бўлишгача. Сабаби лицензия берилишининг асосий шартларидан бири клубда қарздорлик бўлмаслиги ҳисобланади.
Аввалроқ, "қироллик клуби"нинг бошқа бир аъзоси Миллатлар Лигасида қатнашиши ҳақида хабар бергандик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар