

L’Équipe нашрининг хабар биришича, сўнгги пайтларда ҳужумчи Килиан Мбаппе ва бразилиялик ўртасидаги муносабатлар жиддий равишда ёмонлашган.
Манба берган хабарга кўра, авваллари футболчиларнинг муносабатлари яхши бўлган бўлса, энди вазият Мбаппе шахсий суҳбатларда Неймарни масхара қиладиган даражага етган.
Қайд этилишича, ПСЖдагилар бразилияликни асосий ўйинчи сифатида ушлаб қолишмайди ва Мбаппенинг хоҳишини инобатга олию, Неймарни ёзги трансфер ойнасидаёқ сотишга тайёр.



