Ана холос! Гвардиола Мессига "Барселона"да қолишни маслаҳат берди (Catalunya Ràdio)

Alisher
1 сен 2020, 16:56
"Барселона" форварди Лионель Мессининг "Манчестер Сити"га ўтиши амалга ошмаслиги мумкин.

"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола аргентиналик футболчи билан телефон орқали мулоқот қилган.

Мутахассис Месси "Барселона"да қолиши ва у ерда фаолиятини якунлаши яхшироқ эканлигини айтган. Бу ҳақда Mundo Deportivo Catalunya Ràdio'га таяниб хабар бермоқда.

Олдинроқ "Ман Сити" агар Мессига пул тўланиши тўғри келса, у билан шартнома имзоламаслиги ҳақида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›