

Испания терма жамоаси посбони Испаниянинг "Эльче" клубини харид қилмоқчи.
У айнан "Эльче"нинг мухлиси ҳисобланади. Битим нархи 18 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
28 ёшли Де Хеа "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади, у МЮда 2011 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
"Эльче" ҳозирда Испаниянинг мавқеи жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган дивизионида иштирок этмоқда.
Жамоа охирги марта Ла Лигада 2014/15 йилги мавсумда ўйнаган, аммо клуб кўп миллионлик қарзлари туфайли мусобақадан четлатилган эди.




