Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди

Xayrulla Xoliqov
21 окт 2018, 10:27
Суперлиганинг биринчи босқичида ҳарақалай яхши иштирок этган "Бухоро" иккинчи босқичда умуман ўзини кўрсата олмаяпти.

Жамоа кеча сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб яна мағлубиятга учради. Яна дейишимизнинг боиси, "Бухоро" биринчи босқичда ҳам Намангандан мағлубият билан қайтганди. Жамоа кеча 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг "Бухоро"нинг кетма-кет мағлубиятлари сони қаторасига 6та ўйинга етди. Ҳа, шундай. "Бухоро" мана олтита ўйиндирки фақат мағлуб бўлмоқда.

Жамоа охирги марта 12 август куни ўз майдонида "Металлург" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Шундан сўнг Улуғбек Бақоев шогирдлари биринчи босқичнинг охирги иккита турида ютқазиб қўйишди: сафарда "Навбаҳор" ва уйда "Локомотив" билан кечган баҳсларда.

Кейин иккинчи босқич бошланди ва "Бухоро"нинг ғалабасиз серияси давом этди. "Бунёдкор"га қарши 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган "Бухоро" кейинги турларда "Пахтакор", "Локомотив" ва "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. Ҳозир "Бухоро"нинг омади шундаки, жамоа ҳамма ўйинларни ютқазган тақдирда ҳам 7-ўринга тушиб кетмайди. Йўқса жамоа анча ҳаракатга тушиб қолган бўларди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia