

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Хабар қилинишича, ўйинчи илк бор Португалия Кубоги ярим финали доирасидаги "Фамаликано" (3:2)га қарши ўйиндан сўнг кўзи билан боғлиқ муаммо сабаб шикоят қилган.
Айни вақтда унинг тикланиш муддати аниқ эмас. Бразилиялик хавбек шифокорлар назоратида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Габриэль ўтган йилнинг ноярбь ойида "Бенфика" билан шартномасини 2024 йилга қадар узайтирган эди.



